Сурхондарёда криминоген вазиятни яхшилаш мақсадига қаратилган “Долзарб қирқ кун” тезкор-профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда
Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан Термиз тумани ҳудудида криминоген
вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт жиловлаш ҳамда бу
борада амалга ошириладиган ишлар бўйича тунги йўриқнома ўтказилди. Йўриқномада,
туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, туман ИИБ Тергов-тезкор
гуруҳига жалб қилинган ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.
Ҳудудда
криминоген вазиятни яхшилаш борасида амалга
оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳар
бир ҳуқуқтартибот
органлари ходимларига тегишли топшириқ ва
кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, бошқарма
бошлиғининг биринчи ўринбосари туман ҳудудида тунги хизматни ўташ, қизил
тоифадаги маҳаллаларни ўрганиш мақсадида ҳудудларда бўлиб, маҳаллага
бириктирилган “еттилик” вакиллари билан учрашиб, уларнинг олиб бораётган
фаолиятларини кўздан кечириб, аниқланган камчиллик ва муаммоларни бартараф этиш
юзасидан топшириқлар берилди.
Тунги ўрганиш
давомида, масуъллар пробация ҳисобида турган шахсларнинг хонадонига боришиб,
уларнинг суд томонидан берилган тақиқларга амал қилаётганлиги ўрганилди. Тунги
вақтда бемақсад юрган фуқаролар фильтр сўровдан ўтказилиб, улар билан
профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тунги хизматга жалб қилинган
соҳавий хизмат ходимларининг хамкорликдаги фаолиятлари жойига чиқилган ҳолда
ўрганилиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Вилоятнинг барча ҳудудларида, криминоген вазиятни
яхшилашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилиши
давом этмоқда.