25 Декабр 2024 йил
800
Сурхондарёда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда истиқболдаги вазифалар юзасидан танқидий руҳдаги йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё вилояти прокуратурасида вилояти прокурори Бахтиёр Бабаджанов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаиловлар ҳузурида 2024 йилда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган тезкор йиғилишда Жанубий-ғарбий округ
қўмондони, Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг ёшлар ишлари
ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, Соғлиқни
сақлаш, Мактаб ва мактабгача таълим, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий
таълим, фан ва инновациялар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
бошқармалари, ижтимоий ҳимоя миллий
агентлиги, маҳалла уюшмаси, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари
бошлиқлари, Олий таълим муассасалари ректорлари ва “Темурбеклар” олий мактаби
раҳбарлари иштирок этишди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳудудида ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳати, оила-турмуш доирасида содир этилган жиноятлар, ёшлар, вояга етмаганлар, аёллар жиноятчилиги, ижтимоий профилактика соҳалари, тунги вақтда содир этилаётган ўғрилик жиноятларининг олдини олишда профилактик ишлар ва бошқа бир қатор вазифалар етарли даражада олиб борилмаганлиги танқидий муҳокама қилиниб, масъулларнинг ҳисоботи тингланди. Келгусида бу борадаги камчилликларга йўл қўймаслик мақсадида 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, вилоят масъулларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.