Сурхондарёда криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида “Зарбдор тўрт ойлик” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Сурхондарё
вилоятида, вилоят Ички ишлар бошқармаси,
вилоят Прокуратураси, Миллий гвардия ҳамда вилоят хокимлигининг “Сурхондарё
вилояти ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган
профилактик тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори
ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш,
келгусида жиноятларни кескин камайтириш бўйича 2024 йилнинг биринчи чораги
якунига қадар “Зарбдор тўрт ойлик” эълон қилинди.
Шу муносабат билан
ойлик доирасида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, Термиз шаҳар ИИБ, прокуратура,
Миллий гвардия масъуллари ҳамкорликда фаолият олиб бориб, халқимиз тинчлигини
таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни яхшилаш ва ижтимоий
профилактикани кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳамда вилоят
Прокурорининг биринчи ўринбосари Равшан Намозовлар томонидан Термиз шаҳри
ҳудудида амалга ошириладиган ишлар бўйича тунги йўриқнома ўтказилди. Йўриқнома давомида, сектор
раҳбарлари, ички ишлар органлари,
прокуратура, Миллий гвардия ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этди.
Ҳудудда
криминоген вазиятни яхшилаш борасида амалга
оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳар
бир ҳуқуқтартибот
органлари ходимларига тегишли топшириқ ва
кўрсатмалар берилди.
Шунингдек,
масъуллар Термиз шаҳридаги тунги хизматни ўташ, қизил тоифадаги маҳаллаларни ўрганиш
мақсадида ҳудудларда бўлиб, маҳаллага бириктирилган “еттилик” вакиллари билан
учрашиб, уларнинг олиб бораётган фаолиятларини кўздан кечиришди. Аниқланган
камчиллик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Тунги ўрганиш
давомида, пробация ҳисобида турган шахсларнинг хонадонига борилиб, улар билан
профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Вилоятнинг барча
ҳудудларида, криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган тезкор-профилактик
тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.