24 Август 2023 йил 417

Сурхондарёда Кинологларнинг билим ва тажрибаси синовдан ўтказилди

Ҳар бир соҳа ходими ўз устида ишлаб, билим ва кўникмасини ошириб бориши бугунги кун талаби. Шу боис ички ишлар органларида ҳам бу борада бир қатор амалиш ишлар олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси ходимларининг касбий фаолиятини такомиллаштириш мақсадида моддий техник базаси, яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, ходимларининг ҳуқуқий билимлари, касбий маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Шунингдек, хизмат итларининг из-қидирув, гиёҳвандлик моддалари ҳамда портловчи моддаларни қидириб топиш йўналишлари бўйича хизмат сифати кўздан кечирилиб, зарур тавсиялар берилди.

Машғулотларда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати Кинология бўлими катта мутахасиси, майор Ҳ.Қурбонов томонидан кинологларга йўриқнома ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси ветеринари гуруҳ ветеринар шифокори катта лейтенант Ш.Раҳимов томонидан кунлик хизматга жалб қилинадиган хизмат итларининг соғлигини кўздан кечириш, керакли муолажаларни олиб бориш ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech