10 Август 2024 йил 347

Сурхондарёда кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирлари давомида, шаҳар-туманларга кириш ва чиқиш жойларига ушбу ойликни фуқаролар томонидан фаол ўтказиш мақсадида тегишли баннерлар ўрнатилди.

Юртимиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги  тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида, вилоят ИИБ, вилоят Прокуратураси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда бошқа масъул бошқарма ва идораларнинг қўшма қарорига асосан, жорий йилнинг 3 августидан 5 сентябрь кунигача вилоят миқёсида кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Text to speech