26 Октябр 2024 йил 371

Сурхондарёда “Келажак сари” профилактик тадбирига старт берилди.

Жорий йилнинг 26 октябрь куни вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида сақланаётган Сурхондарё вилояти ҳудудида яшовчи 10 нафар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил тарбияси оғир бўлган ва салбий хатти ҳаракатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган қизлар ўртасида келгусида ҳуқуқбузарлик ва бошқа турдаги ғайриижтимоий ҳатти ҳаракатлар содир этишини олдини олиш мақсадида “Келажак сари” профилактик тадбирига старт берилди.

Ушбу лойиҳи 26 октябрь кунидан 23 ноябрь кунига қадар ўтказилиши белгиланган бўлиб, бунда вояга етмаган қизлар ўртасида салбий ҳулқ атвор юзага келишига туртки бўлаётган омилларни ўрганиш, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва педагогик ёрдам кўрсатиш. Бундан ташқари ижтимоий хавф остида бўлган оилаларда яшаб келаётган ёшларнинг оиласини ўрганиш, касбга бўлган қизиқишларига кўра касб-ҳунарга йўналтириш, ”Ватанпарварлик” ҳиссини шакллантириш ва келажак ҳаётга мослаштириш мақсад қилинган.

Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар умумий тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўрик натижасида уларда аниқланган касалликларни даволаш ва профилактика қилишда аниқ амалий ёрдам кўрсатиш, ёшларни умумий гигиена воситалари, янги мавсумий спорт кийим, кунлик уст бош билан таминланди. Ҳар бир ёшга инспектор психологлар бириктирилди. Психологлар томонидан ёшларнинг руҳий ҳолати юзасидан психологик ташхис ишлари олиб борилиб, уларга психологик тафсифномалар берилди.

Ташхис давомида, уларнинг қайси касб-ҳунарга ва қизиқишларини аниқлаш мақсадида тренинглар ўтказилди ва темпераментларини аниқлаш мақсадида методикалар олинди. “Келажакда қайси касб эгаси бўлмоқчиман!” шиори остида психологик суҳбатлар ҳам ўтказилди.

Text to speech