21 Сентябр 2022 йил 366

Сурхондарёда “Касбий тайёргарлик ойлиги” қизғин давом этмоқда...

Ички ишлар органларида кенг миқёсда ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ Мутахассис-психологлар томонидан вилоят ИИБ жамоат хавфсизлигини таъминлашда бевосита хизмат олиб бораётган ходимларнинг руҳий ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш, уларнинг стресс ва депрессив ҳолатлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, жамоада соғлом руҳий ҳолатни, фуқаролар билан мулоқотни тўғри йўлга қўйишни  таъминлаш мақсадида мутахассис-психологлар бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ҳозирда Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш, ходимлардаги руҳий ўзгаришларнинг сабабларини чуқур ўрганиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech