Сурхондарёда “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида “ўқ отиш” мусобақаси ўтказилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат шахсий таркиби ўртасида 9 мм Макаров тўпончасидан “ўқ отиш” бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад вилоят Ички ишлар органлари ходимларининг ўқотар қуроллардан махсус ҳаракатларда моҳирона ҳамда самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, табель қуролидан тўғри фойдаланиш, қисмларга ажратиш ва йиғишини ўрганиш мақсадида ташкиллаштирилди.
Муросасиз ва кескин руҳда бўлиб ўтган мусобақада ғолиб бўлган ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган ходим ва ходималар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва китоблар тўплами билан тақдирландилар.