Сурхондарёда, йўл патруль-хизмати инспекторлари билан навбатдаги психологик тренинг ўтказилди
Жорий йилнинг 29 июль куни Шеробод тумани ИИБда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари йўл патруль хизмати батальони 2-Сафарбарлик гуруҳи Йўл патруль-хизмати инспекторлари билан навбатдаги психологик тренинг машғулоти ўтказилди.
Тренинг машғулотида ходимлар фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш жараёнларида ўзларини самимий ва хушмуомалада бўлишлари, шахсий таркибнинг ички потенциалларини юзага чиқариш ва унинг кучли томонларини намоён қилиш, ахлоқий-руҳий тайёргарлик даражасини ошириш, улардаги ватанпарварлик, мардлик, жасорат сингари туйғуларини янада ошириш, шунингдек, ҳиссий зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларининг олдини олиш, фавқулотда ҳамда экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантиришга қаратилди.
Доимий равишда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилари ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш, ходимлардаги руҳий ўзгаришларнинг сабабларини чуқур ўрганиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати