8 Феврал 2024 йил 950

Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора бериш эвазига чора кўрмасликни қўштирноқ ичида “илтимос” қилган шахс қўлга олинди.

Жорий йилнинг 22 январь куни Сурхандарё вилояти ИИБ Шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда Жарқўрғон тумани прокуратурасининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.Д. йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома бўйича чора кўрмаслик ва автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига бир неча маротаба пора беришни таклиф қилиб, инспектор томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл патрул-хизмати батальони 3-сафарбарлик гуруҳи Йўл патруль хизмати катта инспекторига 700 (етти юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида бераётган вақтида процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Қ.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech