22 Ноябр 2022 йил 188

Сурхондарёда “Isuzu”га яширилган салкам 200 млн сўмлик пақилдоқлар тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасидан олинган маълумотга асосан, 21 ноябрь куни вилоят ДХХ ва йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир натижасида Денов туманида яшовчи фуқаро Ж.А. бошқарувида бўлган “Isuzu” автотранспорт воситаси Бойсун тумани “Дарбанд” ЙПХ масканида холислар иштирокида тўхтатилган. Хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда автотранспорт воситаси юкхонаси ичида қиймати 122 миллион 175 минг сўм бўлган 814 блокда 407 250 дона “Британик” номли ва қиймати 72 миллион сўм бўлган 480 блокда 240 000 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатда жами 194 миллион 175 минг сўм бўлган 647 250 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Text to speech