Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти аниқланиб, тегишли тартибда йўқ қилинди
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини
сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси сафдор ходими
сафдор А.Комилов ҳамда вилоят ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш
бошқармаси ходимлари томонидан “Дарбанд” ЙПХ масканида ўтказилган рейд
тадбирлари давомида жорий йилнинг 21 апрель куни соат тахминан 01:30 чамасида
Денов-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи 1997
йилда туғилган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Кобальт русумли автомашина тўхтатилиб
юкхонаси текширилганда Денов туманида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро С.Бга
тегишли бўлган ҳеч қандай ветеринария
хужжатларисиз 315 (уч юз ўн беш) кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётганлиги
аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда
тешкширилганда вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари
хавфсизлиги давлат маркази лабораториясининг хулосасига асосан истеъмолга
яроқсиз эканлиги аниқланиб, гўшт эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига асосан маъмурий байённома
расмийлаштирилган ҳамда истеъмолга яроқсиз деб топилган гўшт маҳсулоти
белгиланган тартибда йўқ қилинган.