Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти савдосининг олди олинди
Жорий йилнинг 11 феврал куни
соат 23-58 ларда Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат
тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда
“Дарбанд” ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Бойсун-Қашқадарё
йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 1984
йилда туғилган фуқаро Э.З. бошқарувидаги Кобилт русумли автомашина тўхтатилиб
юкхонаси текширилганда бирор бир ветеринария ҳужжатларисиз 160 (бир юз олтмиш) кг
йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Бойсун туман Ветернария ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат
маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясининг хулосасига кўра ушбу
маҳсулот истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланиб, гўшт маҳсулоти эгасига нисбатан
тегишли тартибда чора кўрилган.