4 Август 2023 йил 206

Сурхондарёда “Интизом ойлиги” доирасида “Уч авлод учрашув”лари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан “Интизом ойлиги” доирасида Термиз шаҳар ИИБда ҳам “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Ташкил этилган, “Уч авлод учрашуви”да Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бўйича ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник А.Шарофиддинов, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, фахрийлар иштирок этишди.

Учрашувда фахрийлар томонидан ходимларга ички ишлар тарихи ҳақида тегишли маълумотлар берилиб, ўтмиш билан ҳозирги кундаги фаолият ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида, ўзларининг меҳнатсеварлиги ва хизмат давомида бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ички ишлар органлари ходимлари вилоят ИИБ бошлиғининг эсдалик совғалари ҳамда бадий китоблар жамланмалари билан тақдирланишди.

Text to speech