2 Август 2023 йил 196

Сурхондарёда “Интизом ойлиги” доирасида маданий тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда

Республикамиз ички ишлар тизимларида жорий йилнинг 25-июл кунидан 25-август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказиш белгиланган бўлиб, бунда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 20-январдаги ПҚ-10-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, фаол ҳаётий позитсиясини шакллантириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБнинг таркибий тузилмаларида ҳам маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилояти ИИБ Жамаот хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимлари Термиз шаҳар Алпомиш маҳалласи ҳудудидаги “Мотамсаро она” ҳайкали қад ростлаган ҳиёбонга ташриф буюришди.

Ушбу ҳиёбонда иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошларимизнинг буюк номлари қайд этилган “Хотира китоблари”да ота-боболаримизнинг Она ватан ҳимояси учун қилган жасоратлари билан яқиндан танишишди. Ота-боболаримизнинг қилган жасоратлари билан танишиш асносида, ҳар бир ички ишлар органи ходимлари буюк аждодларнинг авлодлари эканлигидан яна бир бор фахр ва ифтихор туйғуларини туйишди.

Text to speech