3 Август 2023 йил 178

Сурхондарёда, “Интизом ойлиги” доирасида ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва яқинлари иштирокида учрашувлар ташкил этилмоқда.

Республикамиз ички ишлар тизимларида жорий йилнинг 25-июл кунидан 25-август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказиш белгиланган бўлиб, бунда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 20-январдаги ПҚ-10-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, фаол ҳаётий позитсиясини шакллантириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 25-июлдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлашга қаратилган.

Шу мақсадга қаратилган тадбирлар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ҳам юқори савияда ташкил этилиб, турли тадбир ва машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.

Вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Олтинсой туман ИИБ ходимлари ва оила аъзолари билан учрашув ташкил этилиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлиш, коррупцияга қарши курашиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман ИИБда “Интизом ойлиги” муносабати билан ташкил этилган учрашув давомида, ўз хизмат фаолиятига виждонан ёндашиб, касбдошларига намуна кўрсатиб, хизмат қилиб келаётган бир қатор ходимларнинг  ота-оналарига туман ИИБ раҳбариятининг эсдалик совғалари улашилиб, уларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Text to speech