2 Август 2023 йил 177

Сурхондарёда “Интизом ойлиги” доирасида ходимларнинг психологик тайёргарлиги оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июнь кунидаги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан Ангор ва Қизириқ туманлари Ички ишлар бўлимлари ходимларига фуқаролар билан профессионал ишлаш тайёргарлигини янада ошириш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида, “Ходимлар томонидан фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб профессионал экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш” юзасидан мутахассис психологлар томонидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech