22 Июн 2024 йил 393

Сурхондарёда “Интизом ойлиги” доирасида назорат тартибидаги ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 10 май кунидаги ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 25 май кунидаги ички ишлар органларида жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бўлинмалари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ҳамда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари ўртасида хизмат ва ижро интизомини таъминлаш мақсадида назорат тартибида текширув ҳамда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлардан хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатларини барвақт олдини олиш, ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларига амал қилиниши, автотранспорт воситалари тегишли ҳужжатлар асосида бошқариб келаётганлиги, ходимларни жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, соҳа ходимларига хизмат самарадорлигини ошириш юзасидан жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган ишлар яқиндан ўрганилди.

Text to speech