2 Феврал 2024 йил 999

Сурхондарёда инспекторга пора бериш эвазига жазодан қутилишни орзу қилган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 19 январь куни Сурхандарё вилояти ИИБ Шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда Жарқўрғон тумани прокуратурасининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ИИБ Пробация хизмати ҳисобида турган, суднинг ҳукми билан “уй қамоғи” жазосини ўтаётган маҳкум Ж.А., жазо ўташи даврида “ўзига нисбатан енгиллик яратиб бериш ва тунги вақтда унинг яшаш уйини текширмаслик учун” Жарқўрғон тумани ИИБ Пробация гуруҳи инспекторига бир неча маротаба пора беришни таклиф қилиб, инспектор томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан, 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида бераётган вақтида процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech