6 Октябр 2022 йил 498

Сурхондарёда ИИВ Малака ошириш институти масъуллари томонидан ташкил этилган ўқув йиғинида ходимлар фаол иштирок этишди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан, Ички ишлар органлари ходимларида муомала маданиятини юксалтириш, фуқаролар билан мулоқотда уларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг профессор ўқитувчилари, малакали мутахассис ходимлари жойларда ўқув семинарлари, тренинг машғулотлари ўтказилиши давом этмоқда.

Ушбу мақсадга қаратилган ўқув машғулоти жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Шимолий минтақавий ҳудуди Денов тумани ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядида ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг профессор ўқитувчилари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг йўл-патруль, патруль-пост ва профилактика хизматлари фаолият олиб бораётган ходимларга масъул ходимлар томонидан ўқув дастурига мувофиқ мавзулар бўйича машғулотларнинг алоҳида ўқув-методик материаллар ва замонавий интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида, ички ишлар органлари ходимлари хизмат вақтида юзага келиши мумкин бўлган турли хил стресс вазиятларда ўз-ўзини бошқаришнинг психологик омиллари,  йўл ҳаракати хавфсизлиги, патруль-пост, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш хизматлари этикети ва мулоқот маданияти, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлаш методлари, стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокорекцион семинар тренинг асосида ўтказилган маҳорат машғулотларида ходимлар фаол иштирок этишди.

Ўқув йиғини якунида, маҳорат дарсларида иштирок этган ички ишлар органлари ходимларига ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг махсус сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech