28 Феврал 2024 йил 409

Сурхондарёда ИИВ ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан вазирлик ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан вилоят ва ҳудудий ички ишлар органлари ташкилий бўлинмалари ходимлари иштирокида тизимдаги ижрочилик интизомини таъминлаш аҳволи ва Ситуацион-таҳлилий марказ фаолиятини ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан видеоселектор тарзида амалий ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинар давомида, иштирокчиларга вазирлик Ташкилий департаменти масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти соҳавий, ҳудудий бўлинмалари ижро интизомига масъул бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори, Вазирликнинг 1999 йил 31 январ кунидаги «Ўзбекистон  Республикаси ички ишлар идораларида назорат тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2017 йил 28 декабр кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳайъати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги тегишли буйруқлари талаблари бўйича батафсил маълумотлар берилиб, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳусусида фикр алмашилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олинди.

Text to speech