Сурхондарёда ИИВ ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 13 декабрь
кунидаги режа-топшириғи юзасидан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш департаменти ва Вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё
вилояти бўйича бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан, Сурхондарё
вилояти Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини
олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
ўрганиш, идоравий ҳужжатларнинг меъёрий буйруқ талаблари асосида юритилиши,
шахсий таркиб билан турли салбий ҳолатлар, гуруҳбозлик ва бошқа салбий
иллатларнинг олдини олишга қаратилган амалга оширилаётган ишлар, шунингдек
“ходимбай” ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш билан
биргаликда, Сурхондарё вилоятининг шахар-тумани ИИБлари шахсий таркиби ўртасида
муҳокама йиғилишлари ўтказилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган йиғилишларда туман раҳбарияти ва соҳа раҳбарларига қўл
остидаги ходимларининг кундалик хизмат фаолиятини тўғри ташкил этиш бўйича
тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан жойлардаги маънавий-маърифий ишлар
йўналишида амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида
маънавий-маърифий йўналишда қўшимча чора-тадбирлар белгилаш кўрсатиб ўтилди.