Сурхондарёда, ИИВ 3-ишчи гуруҳи Президент қарор мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот ва ташвиқот ишларини бошлашди
Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ташкил этилган 3-ишчи гуруҳ аъзолари Сурхондарё вилоятидаги ички ишлар органлари ходимлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини бошлади.
Ушбу ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2023 йил 25 январь кунидаги 19-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сон қарори ижросини таъминлашга оид чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 3-ишчи гуруҳ аъзолари Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари подполковник И.Ахмедов, подполковник М.Ачилов, подполковник С.Ерназаров, ИИВ ММИваКБТД лейтенант К.Ғиёсиддинов, вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, Вазирлик ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосарлари подполковник У.Жўраев, майор Х.Нурматовлар 2023 йил 30 январь куни Сурхондарё вилояти Бойсун, Сариосиё ва Узун тумани ички ишлар бўлимида хизмат қилиб, келаётган шахсий (221-нафар) таркиб билан ўқув семинарлари ўтказилди.
Ўтказилган ўқув семинари давомида, ички ишлар органлари ходимлари маърузачи ҳамда масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлари ҳамда таклифларини баён этиб, фаол иштирок этишди.