Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига тавсияномалар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлактимизда ички ишлари органлари тизимини тубдан такомиллаштириш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда шу билан бир қаторда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февраль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимойи ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4212-сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан жорий йилда Сурхондарё вилояти ички ишлар органлирида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган 84 нафар ички ишлар органлари ходимларининг 88 нафар фарзандларига “Тавсиянома”лар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан тантанали равишда топширилди.