4 Июн 2022 йил 345

ИИО ходимларининг индувидуал-психологик хусусиятлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида Сурхондарё вилояти ИИБ хизмат жамоаларидаги маънавий-руҳий муҳит ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш мақсадида аноним сўровномалар ўтказилди. Ушбу сўровномалар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят ИИБ раҳбариятига асосли таклифлар ҳам берилди.
Шунингдек, ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини, касбий лаёқати, бошқарувчанлик қобилиятини, касбий кўникма ва малакасининг қай даражада шаклланганлигини ўрганиш учун улардан психологик тестлар олинди, шу орқали уларнинг психологик портретлари ҳам яратилди.
Бундан кўзланган мақсад Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимларининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларга яқиндан психологик ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech