4 Сентябр 2022 йил 482

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари учун “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни “Муҳташам сарой”да “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида  Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари, меҳнат фахрийлари, вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари, хизмат вақтида халок бўлган ходимларнинг оила аъзолари, ишчи хизматчилари  учун байрам тадбири ўтказилди.

Байрам иштирокчилари Термиз гарнизони ҳарбий оркестри ижросидаги тантанавор маршлар билан кутиб олинди. “Муҳташам” тантаналар саройида меҳмон учун байрамона дастурхон безатилган. Саҳна пойида гуллар рангли шарлар қўйилган. Саҳна марказида гуллар фонида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деб ёзилган баннер, зал узра ватанпарварлик руҳидаги куй оҳиста янграб турибди.

Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида мардонавор хизмат қилиб келаётган Ички ишлар ходимлари учун ташкил этилган, байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти хокими Т.А.Боболов сўзга чиқиб, шодиёна билан тадбир иштирокчиларини муборакбод этиб, байрам тадбирини очиқ деб эълон қилди.

Шундан сўнг, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ходимлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди. Шунингдек, Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлимига Дамас автомашинаси топширилди.

Байрам тадбири давомида, табрик учун сўз навбати Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоиловга берилди.

Бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ички шлар Вазирининг табригини ўқиб эшиттирди ва Ички ишлар вазирининг мукофотлари, махсус  унвонлари, бошқарма бошлиғининг эсдалик қўл соатлари, пул мукофотлари билан тақдирлади.

Шунингдек, ички ишлар тизимида ўтказилган, “Энг яхши ички ишлар органи бошлиғи”, “Энг яхши тезкор ходим”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши профилактика инспектори” номинацияси ғолиблари, “Санъатда хаваскор истеъдодлар” Республика кўрик тонловида 2-ўринни қўлга киритган “Жайхун” жамоаси тақдирланди.

Байрам тадбирида тизимда самарали фаолият олиб борган бир гуруҳ ходимлар нафақага кузатилди.

Бир қатор ички ишлар органлари ходимларига мукофотлар топширилди.

Байрам тадбири давомида, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй қўшиқ ва рақслар байрам иштирокчиларининг кўнглига байромона кайфият улашди.  

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech