26 Март 2024 йил 314

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари психодиагностик текширувидан ўтказилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш ҳамда ходимларнинг руҳий ҳолатларини чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар психодиагностик текширувдан ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари яратилмоқда. 

Шунингдек, ходимлар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиш билан бирга уларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech