Сурхондарёда Ички ишлар органлари ходимлари шарафланди
Бугун Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” мажмуаси концертлар залида Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 25-октябр – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Давлат ва жамоат
ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, вилоят ички ишлар органлари ходимлари,
фахрийлар ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган фидойи ўғлонларнинг оила
аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов
тинч, осуда ҳаётимиз қўриқчилари, ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг ишончли ҳимоячиларини
касб байрамлари билан самимий табриклади.
Шунингдек,
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Тимур Исмаилов ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттириб, ўзининг
соҳа ходимларига, фахрийларига, хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг
оила аъзоларига самимий тилакларини билдирди.
Тадбирда самарали
хизматлари учун тақдирланган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлари,
хизмат вақтида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органларига яқиндан кўмак берган
маҳалла фаоллари Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари, пул мукофотлари, шунингдек,
вилоят ҳокими ва вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо ва
эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Тантанали тадбирда Ички ишлар вазирлиги Ансамбли ҳамда санъаткорлар юрт мадҳини куйловчи, касб эгаларини шарафловчи куй қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларнинг кайфиятига қувонч ва шодлик улашди.