29 Сентябр 2025 йил 80

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳам яхшиланмоқда.

Мамлакатимизда ИИО фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқа.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тизимни халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган халқчил ва профессионал тузулмага айлантиришга қаратилган ислоҳотлари, дастур-ул амал бўлиб хизмат қилади.

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун” деган эзгу тамойил остида амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар, Сурхондарё вилояти миқёсида ҳам ўз аксини намоён этмоқда.

Бугун Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ташкил этилган тантанали тадбирда, Давлатимиз раҳбарининг тизимда фаолият юритиб келаётган, яшаш хонадонлари билан боғлиқ муаммо кузатилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадидаги қарорларига мувофиқ, Сурхондарё вилояти ИИО нинг 25 нафар ходимларга уй-жой сотиб олиш учун дастлабки 25% лик бадал пули ваучерлари вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Завкиддин Хужанов томонидан тантанали равишда топширилди.

Қайтариб бермаслик шарти билан, субсидия асосида берилаётган ушбу пул маблағлари, ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш билан бирга уларнинг ижтимоий  ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек ўтказилган тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Содиқ Сафаров томонидан ходимлар ўртасида тартиб интизом, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиш ҳамда коррупцион жиноятларга муросасиз кураш олиб бориш таъкидланди.  

Шундан сўнг, ички ишлар органлари фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилиб, унда фахрийлар сўзга чиқиб, ўзларининг бой билим тажрибаларини ёш авлод вакилларига улашишди.

Тадбир сўнгида, яқинлашиб келаётган 1 октябр- “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Ички ишлар органлари тизимларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган ички ишлар фахрийларига байрам совғалари улашилди.

Text to speech