10 Июл 2025 йил 386

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.

Жорий йилнинг 18 май куни Ички ишлар вазири раҳбарлигида ўтгказилган видеоселектор йиғилишида, ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш ҳамда хизматда янада самарали фаолият юритишлари учун қулай шароитлар яратиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланганди. Жумладан, ходимлар учун маиший техника воситаларини арзонлаштирилган нархларда харид қилиш имконини яратиш мақсадида махсус ярмаркалар ташкил этиш топшириғи берилган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан тизимда фаолият юритаётган 61 нафар ходим рўйхати шакллантирилиб, улар учун фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан 100 га яқин маиший техника воситалари келтирилиб, жорий йил 10 июль куни мазкур маиший техника воситалари бошқарма бошлиғининг ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев томонидан тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбир доирасида хизматда намуна кўрсатаётган, ҳамкасблари орасида ўрнак бўлаётган ҳамда ҳозирда уй-жойга эҳтиёж сезаётган икки нафар ходимга ҳам бошқарма раҳбарияти ташаббуси билан Шеробод туманида қурилган, тўлиқ жиҳозланган икки хонали хонадонлар тантанали равишда тортиқ қилинди.

Арзонлаштирилган маиший техника воситалари ҳамда уй-жойга эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари бугунги кунидан розиликларини билдириб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида берилаётган имкониятлар ва яхшиланаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Text to speech