Сурхондарёда Ички ишлар органлари ходимлари шарафланди
Термиз шаҳридаги “Муҳташам”
тантаналар саройида Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан вилоятнинг
асосий байрам тадбири нишонланди.
Давлат ва жамоат
ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, вилоят ички ишлар органлари
ходимлари, фахрийлар ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган фидойи
ўғлонларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят
ҳокими Улуғбек Қосимов тинч, осуда ҳаётимиз қўриқчилари, ҳуқуқ ва
эркинликларимизнинг ишончли ҳимоячиларини касб байрамлари билан самимий
табриклади.
Тадбирда самарали хизматлари
учун тақдирланган бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлигининг кўкрак
нишонлари, пул мукофотлари, шунингдек, вилоят ҳокими ва вилоят ички ишлар
бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тантанали
топширилди.
Тўкин дастурхон атрофида давом этган байрам
тадбирида қизиқарли концерт дастури намойиши ҳамда элимиз суйган
санъаткорларнинг чиқишлари ва ижро этган куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига
кўтаринки кайфият улашди.