14 Сентябр 2024 йил
214
Сурхондарёда ички ишлар органлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига “Жамила” спектакли намойиш этилди.
2024 йил 14 сентябр
куни Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат Саройида Француз ёзувчиси Луи Арагон талқинида
"Муҳаббат ҳақида энг гўзал қисса" деб эътироф этилган Чингиз Айтматовнинг
"Жамила" қиссасининг спектакли ички ишлар органлари ходимлари ва оила
аъзолари эътиборига намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
“Бердақ” номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган
ушбу спектаклда Фронт ортидаги инсонлар ҳаёти гўзал акс эттирилган "Жамила"
спектакли барчага бирдек манзур бўлди.