13 Сентябр 2024 йил 249

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари “Биз донормиз!” акциясида фаол иштирок этди.

Республика “Юксалиш” ҳаракати томонидан мамлакатимиз бўйлаб “Биз донормиз!” акциялари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Ўтказилаётган акциялар натижасида шошилинч қон қуйишга муҳтож фуқароларга  қон бериш учун донорлик қонини тўплаш, қон заҳираларини тўлдириш, жамиятда донорликнинг аҳамияти ва хавфсизлиги ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишга эришилмоқда.

“Юксалиш” ҳаракати 2024 йилнинг 13 сентябр куни соат 9:00 дан 14:00 гача  бўлган вақт оралиғида Республика бўйлаб ҳудудий қон қуйиш станциялари билан биргаликда “Биз донормиз!” шиори остида қон топшириш акциясини ўтказиш режалаштирилган эди.

Шу муносабат билан бугун Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи бўлимлари ходимлари вилоят қон қуйиш станциясида кўнгилли қон топширувчи сифатида фаол иштирок этишди.

Text to speech