Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимларининг яшаш шароитлари ўрганилиши давом этмоқда.
Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва
кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шодиев, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари
подполковник Ў.Ҳамроев, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматов ҳамда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари
бўйича ўринбосари подполковник Н.Джумаевалар ҳамроҳлигида, ички ишлар
бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари
хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шарт-шароитлари, муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш давомида, ходимларнинг турмуш ўртоғи ва
фарзандларининг қизиқишлари, соғлигида муаммоси бор-йўқлиги, яшаш тарзлари
билан қизиқиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар
кўрсатиш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.