17 Июн 2025 йил 526

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига тавсияномалар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018-йил 14-майдаги ПҚ-3726-сон ҳамда “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 26-февралдаги ПҚ-4212-сон қарорларига мувофиқ, ички ишлар органларининг амалдаги ва собиқ ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчиларининг фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш кўрсатилган.

Шу муносабат билан, бугун Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасида, вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг фарзандларига тавсияномаларни бериш учун тадбир иашкил этилди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев иштирок этиб, 102 нафар ходимнинг 112 нафар фарзандларига тавсияномаларни тантанали равишжа топширди.

Тадбир якунида, ички ишлар органлари ходимлари Давлатимиз Президентига қолаверса ички ишлар тизими раҳбариятига ўзларининг самимиятларини билдиришди.

Text to speech