28 Май 2025 йил 589

Сурхондарёда ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида ўтказилган видео-селектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда вилоят ИИБнинг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари қўл остида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг оилавий аҳволи ва яшаш шароитларини ўрганиб, уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Ўрганиш жараёнида, ходимларнинг яшаш шарт-шароитлари, соғликлари, оиладаги иқтисодий, ижтимоий, маиший  ва бошқа бир қатор муаммоларига эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат хоналари  кўздан кечирилиб, улар билан хизмат ва ижро интизомига риоя қилишлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Бу ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ҳамда ички ишлар органларида маънавий ва ижтимоий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган.

Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech