16 Август 2022 йил 362

Сурхондарёда, “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 15 май кунидаги 11-сонли Фармойиши талаблари ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами”га тайёргарлик кўриш, вилоят миқёсида ўтказилиб келинаётган “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирининг 3-босқичини маҳаллалар кесимида сифатли ва самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида крименоген вазияти оғир ҳисобланган “қизил” тоифага киритилган Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи А.Худойбердиев томонидан тадбирга жалб қилинган профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарларига йўриқнома берилди.

“Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири давомида, маҳалла ҳудудида хонадонбай ва фуқаробай ишлаш тизими орқали ижарада яшовчилар, чет эл фуқаролари, Фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўрганиш, ҳуқуқбузарлик келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммоли масалаларга алоҳида этибор қаратилди.

Text to speech