8 Август 2024 йил 291

Сурхондарёда “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири доирасида қаровсиз юрган вояга етмаганлар ўртасида профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Республикамиз ҳудудида жорий йилнинг 3 август кунидан 5 сентябрь кунига қадар “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қўшма Қарорга асосан  Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази ходимлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида, Термиз шаҳар худудида назоратсиз ва қаровсиз, тиламчилик билан шуғулланиб юрган вояга етмаганларни шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилди.

Жамоат жойлари ҳамда автоуловлар серқатнов йўлларда қаровсиз ва тиламчилик қилиб юрган вояга етмаганлар марказга олиб борилиб, профилактик суриштирув ишлари олиб борилди.

Вояга етмаганлар билан олиб борилган профилактик ишлар натижасида уларнинг Жарқўрғон ва Шеробод туманида истиқомат қилишлиги маълум бўлиб, ушбу туманларнинг Инсон ижтимоий хизматлар маркази болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъба мудирлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи инспекторлари билан ҳамкорликда муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Ўтказилган муҳокама йиғилишга вояга етмаган болаларнинг ота-оналари чақиртирилиб, вояга етмаган фарзандларини мажбурий меҳнатга жалб қилмаслиги, назоратсиз ва қаровсиз қолдирмаслиги, мажбурий таълимга жалб этилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ушбу йўналишларда ота-оналик мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги учун ушбу ота-оналарга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Text to speech