4 Сентябр 2022 йил 505

Сурхондарёда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари учун янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 март кунидаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4229-сонли Қарорига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилган эди.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси хоимлари учун замонавий қулайликларга эга бўлган икки қаватли янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида, Сурхондарё вилояти хокими Т.А.Боболов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавфсиз  туризмни  таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи майор Н.Қ.Одилов, кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар янги бинонинг қурилиб фойдаланишга топширилиши, ҳалқимисзнинг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиши юзасидан ўзларининг эзгу тилакларини билдиришди. Меҳнат файхрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан рамзий ленталар кесилиб, қурувчи томонидан бинонинг рамзий калити Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шодиевга топширишди.

Ҳозирги кунда, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида жами 17 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, улар камида 2-3 та хорижий (рус, инглиз) тилларида мукаммал сўзлаша оладиган, воҳамиз тарихи ва урф-одатлари ҳақида етарлича билимга эга бўлган жисмонан соғлом ходимлар билан жамланган.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмат олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, 4 та енгил автомашина, 5 та мотоцикл, 1 та автобус, 5 та скутер, 6 та сигвей каби замонавий транспорт воситалари билан таъминланган.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг махсус фонди ҳисобидан 7.562.000000 (етти миллярд беш юз олтмиш икки миллион) сўм миқдорида маблағ ажратилиб, Термиз шаҳри “Юлдуз” маҳалласи ҳудудидан 2 қаватли замонавий жиҳозланган хизмат биноси қуриб битказилди, ушбу бинода ситуацион марказ ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчи туристларнинг вилоят ҳудудига кириб келишидан тортиб, қайси меҳмонхонага жойлашиб “Е-меҳмон” базасидан рўйхатдан ўтиши, қайси сайёҳлик объектларига бориши ва қайтиб чиқиб кетишлари доимий равишда назорати олиб борилади.

Бундан ташқари, ситуацион марказда суткалик навбатчилик асосида хизмат олиб бориш давомида вилоятимиз ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиниб, тегишли ёрдамлар кўрсатиб келинади.

Ходимлар ушбу яратилган қулай шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, амалга оширилиб келинаётган ишлар келгусида янада жадаллаштириш, вилоятимиз ҳудудига ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизликларини тўлақонли даражада таъминлаш мақсадида етарли куч ва билимларини сафарбар этишга тайёр ҳолда фаолият олиб боришади.

Эзгуликка хизмат қилиш учун қурилиб фойдаланишга топширилган ушбу бино, келажакда воҳа ҳудудида хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech