29 Июн 2022 йил 605

Сурхондарёда “Ёш ҳуқуқшунос” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 19-январь кунидаги ПҚ-92-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаётган “Ёш ҳуқуқшунос” кўрик танлови Сурхондарё вилоятида маҳалла-сектор-туман босқичлари ўтказилиб, унда ўз ёш тоифаларида ғолиб бўлган ёшлар вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган эди.
Жорий йилнинг 29-июнь куни Термиз шаҳридаги 26 сонли умумий ўрта таълим мактабида, “Ёш ҳуқуқшунос” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўтказилган кўрик танлов тест синовлари асосида 3 та йўналишда тарих, она тили ва адабиёти, ҳуқуқ фанларидан 45 нафар ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказилди.
Кўрик танлов якунига кўра, 7-13 ёш тоифасида Термиз тумани 9 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Тўхтабўриев Умарали Исмоил ўғли, Термиз тумани 24 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 14-17 ёш тоифасида Усмонова Шоира Мухаммадиевна ҳамда Қумқўрғон тумани 34 сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқутувчиси 18-30 ёш тоифасида Тўрабоев Акром Ўрол ўғлилар ғолибликни қўлга киритди.
Ғолибларга вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишиб, вилоятимизда бўлиб ўтадиган Республиканинг минтақа босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди. Ушбу минтақа босқичи Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларининг ёшлари иштирок этишади.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech