1 Август 2023 йил 222

Сурхондарёда “Энг моҳир овчи” мусобақаси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 июль куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ “Термиз” дала-ўқув майдонида “Калибр” клубининг Сурхондарё вилояти миқёсида “Энг моҳир овчи” мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада  тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.

Мусобақа аввалида барча шаҳар-туманлардан келган овчилар билан Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабаси билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилганлиги;

Жумладан, Жиноят кодексининг 247, 248, 249-моддалари ва Маъмурий кодексининг 185, 220, 2201, 221-моддаларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилиб ўқотар бўлмаган қуроллар (пневматик, газли, сигнал берувчи, улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ва электрошок қурилмалари) ва ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланлиги;

Ўқ отар қуролни сотиб олиш, уларни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқни берувчи рухсатномаларни расмийлаштиришда ҳамда уларни муддатларни узайтиришда фуқаролар билан мажбурий тарзда  қурол яроқларни сақлаш, тозалаш, ўқлаш-ўқсизлантириш, ташиш ва олиб юришда зарурий хавфсизлик қоидалари шунингдек, қуроллари белгиланмаган жойларга сақланмаслиги юзасидан овчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилилди.

Text to speech