25 Август 2023 йил 554

Сурхондарёда “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини янада рағбатлантириш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо этишдаги хизматлари учун уларни муносиб тақдирлаш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўз касбининг энг яхшиларини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 август кунидаги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 539-сон Қарори ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 18 август кунидаги 129-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” кўрик-танлови ўтказилди.

Унда иштирокчилар жисмоний ва жангавор тайёргарлиги синовдан ўтказилди. Шунингдек,  IQ даражасини аниқлашга қаратилган психологик тест олиниб, савол-жавоб қилинди.

Шундан сўнг, натижаларга кўра,  “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” номинацияси йўналишида 3-ўрин Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи майор Алламуротов Шерхон Йўллиевич, 2-ўрин Музработ тумани ИИБ бошлиғи подполковник Нармуратов Шавкат Абдугаппарович, 1-ўрин Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Бердиназаров Акмал Баратовичларга насиб этди

Text to speech