4 Декабр 2023 йил 690

Сурхондарёда “Долзарб қирқ кун” тезкор-профилактик тадбири давомида Термиз шаҳрида амалга оширилаётган ишлар вилоят масъуллари томонидан ўрганилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари томонидан Термиз шаҳри ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт жиловлаш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Тунги хизматга жалб қилинган соҳавий хизмат ходимларининг хамкорликдаги фаолиятлари жойига чиқилган ҳолда ўрганиш давомида, ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳар бир ҳуқуқтартибот органлари ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида, криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган  тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.

Text to speech