Сурхондарёда “Долзарб қирқ кун” тезкор-профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда
Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан Ангор тумани ҳудудида
криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт жиловлаш
ҳамда бу борада амалга ошириладиган ишлар бўйича тунги йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада, туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқтартибот органлари ходимлари иштирок
этди.
Ҳудудда
криминоген вазиятни яхшилаш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган
ишлар юзасидан ҳар бир ҳуқуқтартибот органлари ходимларига тегишли топшириқ ва
кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, бошқарма
бошлиғининг биринчи ўринбосари туман ҳудудида тунги хизматни ўташ, қизил
тоифадаги маҳаллаларни ўрганиш мақсадида ҳудудларда бўлиб, маҳаллага
бириктирилган “еттилик” вакиллари билан учрашиб, уларнинг олиб бораётган
фаолиятларини кўздан кечириб, аниқланган камчиллик ва муаммоларни бартараф этиш
юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тунги ўрганиш
давомида, масуъллар пробация ҳисобида турган шахсларнинг хонадони ва иш жойига
боришиб, уларнинг суд томонидан берилган тақиқларга амал қилаётганлиги
ўрганилди. Тунги вақтда бемақсад юрган фуқаролар фильтр сўровдан ўтказилиб, улар
билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тунги хизматга жалб қилинган
соҳавий хизмат ходимларининг хамкорликдаги фаолиятлари жойига чиқилган ҳолда
ўрганилиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Фуқаролар томонидан
эътиборсизлик қилган ҳолда қора моллари ва нарса буюмларини қаровсиз очиқ
жойларга қўйган ҳолатлар аниқланиб, улар билан профилактик тушунтириш ишлари
олиб борилиб, тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилди.
Вилоятнинг барча ҳудудларида, криминоген вазиятни
яхшилашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилиши
давом этмоқда.