16 Сентябр 2022 йил 374

Сурхондарёда “Бизлар Ватанпарварлармиз” шиори остида Хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши ўртасида олиб борилаётган икки томонлама ҳамкорликдаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида 2021 йил июл ойида имзоланган.

Мазкур икки томонлама имзоланган Меморандум ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 сентябр кунидаги тегишли буйруғига асосан 10-сентябрдан – 10-октябр кунига қадар "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида “Ватанга садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Бизлар Ватанпарварлармиз” мавзусида турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилояти Ичики ишлар бошқармасининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таьминлаш хизмати ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази базасида вилоят Ички ишлар тизимида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ушбу ўтказилган мусобақа ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлигини янада ошириш билан бирга сергаклиги ва чаққонлигини оширишга хизмат қилади.

Мусобақа якунида, барча шартларни ўз вақтида тезкорлик ва аниқлик билан бажарган вилоят ИИБ бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кичик инспектори сафдор Мадина Шобердиева 3-ўринни, вилоят ИИБ бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори майор Дилфуза Чоршанбиева 2-ўринни, Термиз тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектори лейтенант Айбиби Ахмедова фахрли 1-ўринни эгаллаб, “Ғолиб”-деб, топилди ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech