4 Апрел 2025 йил 553

Сурхондарёда Афв этилганларнинг муаммолари ўрганилиш давом этмоқда

Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан, 488 нафар шахс афв этилди.

Улар орасида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 28 нафар шахс ҳам бор.

ИИВ масъуллари ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ уларнинг хонадонларида бўлиб, оилавий шароитлари, мавжуд муаммоларини ўрганишмоқда.

Жумладан; Жарқўрғон, Шўрчи, Денов ва Шўрчи туманларида истиқомат қилувчи афв этилган фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оилавий шароити ва муаммолари ўрганилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Жараёнларда давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, бугунги кунда афв этилган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан таъминлаш, муқим даромад манбаини яратиш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Text to speech