Сурхондарёда 64,1 фоиз аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланди
Воҳамизда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 190,1 км ичимлик сув тармоғи ва 4 та сув иншооти қурилди. Шунингдек, 96 млрд сўм маблағ эвазига 14 км ичимлик суви ва 4,7 км оқова сув тармоғи қурилди ҳамда реконструкция қилинди. Сариосиё туманида 200 минг м³ ичимлик сув тозалаш иншооти қурилиши тўлиқ якунланди.
Мегалойиҳа ҳисобланган “Тўпаланг” сув омборидан вилоятнинг 11 та ҳудудига
ичимлик суви тармоғи қуриш лойиҳаси доирасида Денов, Қумқўрғон, Сариосиё ва Шўрчи
туманларидаги 141,9 минг нафар аҳоли тоза сув билан таъминланди.
Йил якунига қадар қўшимча 52,7 км ичимлик сув қувурлари ва 28 та насос ускуналари профилактик кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 64,1 фоиздан 64,7 фоизга етказилади.