18 Июл 2024 йил 677

Сурхондарёда “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши” акцияси давом этмоқда!

Куни кеча Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси, Республикаси Истиқболли Авлод ижтимоий ахборот маркази Сурхондарё бўлими, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти перинатал марказида “Одам савдосига қаршимиз!" шиори остида тадбир ўтказилди. Тарғибот тадбири давомида “Одам савдоси” ва “Чақалоқ савдоси”нинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, иштирокчиларга мавзуга оид ахборот материаллари, буклетлар ҳам тарқатилиб огоҳликка чорловчи плакатлар жойлаштирилди.

Text to speech