Сурхондарё воҳасида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ишлари ўрганилди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, аҳолини қиш мавсумида энергия ресурслари (электр, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, иссиқ сув) билан тўлиқ таъминлаш ҳамда бу борада тегишли идора ва ташкилотлар вакилларининг масъулиятини оширишга қаратилган қатор тадбирлар Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида ҳам амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 21
декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Тимур Исмаилов бошчилигида соҳа
масъуллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокида ижтимоий соҳа
объектлари, шифохоналар, кўп қаватли уйлардаги иссиқлик билан таъминловчи
корхоналар фаолияти билан яқиндан танишилди. У ердаги мавжуд имконият ва
шароитлар ўрганилиб аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан
мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганиш
давомида Термиз шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги қозонхонанинг иссиқлик манбаини
ишлаб чиқарувчи қуввати ҳамда Тиббиёт бирлашмаси касалхонанинг иссиқлиги,
беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилиб, Тиббиёт
бирлашмаси масъуллари ҳамда ишчи хизматчилари билан суҳбатлар ўтказилди.
Шундан сўнг,
ўрганиш манзили Термиз шаҳар Маърифат маҳалласи ҳудудида жойлашган Термиз шаҳар
газ таъминоти бўлими у ердаги аҳолига газ етказиб бериш шароитлари, навбатчилик
қисми фаолиятлари билан танишилиб, муаммоа ва камчилликлари ўрганилди.
Кейинги ўрганиш
манзили Термиз шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ЭТК-6-110кв МНЕМОС
схемаси, электр энергиясида носозлик ва авария ҳолатлари содир бўлганда аҳолига
тезкорлик билан хизмат кўрсатувчи “Тезкор чиқиш автомобил” гуруҳлари ҳамда
тезкор навбатчилик фаолиятининг муаммо ва камчилликлари ўрганилди.
Бундан ташқари, “Мангузар” ЙПХ масканида тунги хизматга жалб қилинган соҳавий хизмат ходимлари томонидан олиб борилаётган тунги хизмат фаолиятини ўрганиб, ходимларга йўриқнома ўтказилиб, аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.