22 Июл 2024 йил 455

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида оталиққа олинган ҳамда оғир тоифадаги ёшлар учун концерт дастури ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрь кунидаги 468-сонли “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликга қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхандарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқовга бириктирилган Термиз шаҳар 3 сектор ҳудудида яшовчи оғир тоифадаги ҳамда оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Термиз шаҳар маданият бўлими ходимлари ҳамда хонандалари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Концерт дастури давомида, ҳудудларда ёшлар ўртасида ўтказиб келинаётган спорт мусобақалари ҳамда маданий-маърифий тадбирларда фаолт иштирок этаётган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech